TAYANCH MAKTABLARI

 

Фан ўқитувчилари орасидаги тавофутни йўқотиш, тажриба алмашиш, янги педагогик технологиялардан фойдаланишда самарадорликни ошириш мақсадида туманимизда фанлар кесимида таянч мактаблари ташкил этилди. Хусусан, 16, 18-мактаблар кимё ва физика, 10, 19-мактаблар биология, 15, 33-мактаблар география, 5-мактаб ва 88-ДИУМ лар математика, информатика фанларидан таянч мактаблари этиб белгиланиб тренер ўқитувчилар тайинланди. Шунингдек ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича 4, 20, 22, 24, 55-мактаблар танлаб олиниб, 10 та гуруҳ ташкил этилиб, 282 нафар ушбу фан ўқитувчилари машғулотларга жалб этилди.  Ўқитувчилар учун ўқув машғулотлари бир ойда ташкил этилиши белгилаб қўйилди. Таян мактабларини барча фанлар кесимида ташкиллаштириш, ўқув машғулотларини олиб борилишини тартибга солиш бўйича туман ХТБнинг буйруғи ишлаб чиқилди. Ўқитувчилар дастлабки машғулотларини бошлашди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, кейинги машғулотларининг режалари тузилмоқда.

О. Гадоев, Н. Хушвақова  туман ХТБнинг методистлари.